Шахмат олимпиадасида Қозоғистон аёллар терма жамоаси кучли учликка кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Шахмат бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Бутунжаҳон Олимпиадасининг 9-турида Болгария терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform.

Жансая Абдималик ва Гулисхан Нахбаева ғалаба қозонди.

Бибисара Асаубаева ва Ксения Балабаева эса ўйинни дуранг билан якунлади. Жамоа ҳисобида 7 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият.

Ушбу ўйингача Қозоғистон аёллар жамоалари ўртасидаги турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турганди. Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Сербияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аёллар терма жамоаси Словакияни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этганди . Эркаклар эса Озарбайжонга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.


Сўнгги хабарлар