Шахмат. Қозоғистонлик ўсмир рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик Ногербек Қазибек шахматнинг рапид йўналиши бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform.

«18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги World Youth Rapid Championships 2022 Open турнирининг сўнгги тури якунланди. Унда, шогирдимиз, ФИДЕ устаси (FM) Ногербек Қазибек биринчи ўринни эгаллаб, 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида жахон чемпиони бўлди», — дейилади марказий шахмат клубининг Instagram саҳифасида эълон қилинган хабарида.

Турнир 1-2 май кунлари Грециянинг Родос оролида бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар