Шахмат баҳсининг 13-ўйинида Ян Непомняший ва Дин Лижэнь дуранг қайд этди

None
ASTANA. Kazinform – Астанада шахмат бўйича Ян Непомняший ва Дин Лижэнь ўртасида жаҳон чемпиони унвони учун ўтказилган 13-ўйин якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугунги баҳсда икки шахматчи дуранг ўйнади. 13-ўйин 39 та юриш билан якунланди. Ҳозирча умумий ҳисоб бир хил – 6,5:6,5.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган 12-ўйинда хитойлик шахматчи Дин Лижэнь россиялик рақиби Ян Непомняший устидан ғалаба қозонди.

Жаҳон чемпиони унвони учун курашнинг 14, яъни ҳал қилувчи ўйини 29 апрель куни бўлиб ўтади. Агар ўша вақтда ҳам ҳисоб тенг бўлса, у ҳолда шахматчилар учун 4 ўйинлик тай-брейк белгиланади. Агар бу муддатдан кейин ғолиб аниқланмаса, шахматчилар блиц бўйича ўз маҳоратларини намойиш этадилар. Кейин «ўлим партияси» бор.

Аввал хабар берганимиздек, 7 апрелдан 1 майга қадар Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтяпти.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар