Шахмат бўйича жаҳон чемпионати: Димаш Қудайберген партияни бошлаб берди

None
ASTANA. Kazinform – Астанада шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Ян Непомняший ва хитойлик Дин Лижэнь ўртасидаги 12-ўйин бўлиб ўтяпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу партияни дунёга машҳур хонанда Димаш Қудайберген бошлаб берди. Кейинроқ Kazinform мухбирининг саволига жавоб берар экан, санъаткор ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бундай тадбирга таклиф этилганимдан жуда хурсандман. Хориждан келган меҳмонларга «Хуш келибсиз!» дейман. Мен ўзим шахмат ўйнамайман. Лекин бу мен учун катта шараф», – дейди Димаш Қудайберген.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни икки спортчи ўртасидаги баҳсни Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Аркадий Дворкович ҳамда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов бошлаб берган эди.

7 апрель куни Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Унда россиялик Ян Непомняший (FIDE) ва хитойлик Дин Лижэнь жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боряпти.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар