ШҲТнинг Самарқанд саммитида 400 нафар кўнгилли таржимон фаолият юритади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – ШҲТнинг Самарқанд саммитида фаолият юритиш учун 400 нафар кўнгилли таржимон тайёрланмоқда. Бу ҳақда Kazinform Uzaга таяниб хабар беради.

Сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади. Мазкур халқаро форум доирасида яна бир қатор нуфузли анжуманлар, сиёсий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирларга ташриф буюрадиган хорижий делегациялар ҳамда меҳмонларга таржимон сифатида ҳамроҳлик қилиш учун Самарқанд давлат чет тиллар институтида таржимонлик бўйича маълум тажрибага эга ўқитувчи ҳамда талабалар орасидан 400 нафар кўнгилли таржимонлар рўйхати шакллантирилди.

Бундан ташқари, 110 нафар талаба захира рўйхат сифатида шакллантирилди. Ўқитувчи ва талабаларнинг 80 фоизи коронавирусга қарши бустер доза билан эмланган. Таржимонлар гуруҳи рус, хитой, инглиз, немис, француз, итальян, испан, япон, корейс, араб ва турк тиллари бўйича шакллантирилди.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар