ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 2024 йилда Қозоғистонда учрашади

None
Фото: ҚР МВ матбуот хизмати
NEW DELHI. Kazinform – Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва ШҲТ йиғилишида Қозоғистон Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов иштирок этди, деб хабар беради Kazinform ҚР МВ матбуот хизматига.

Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари жорий геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда Ташкилот форматидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Кенгаш иштирокчилари ҳарбий соҳада ишонч чораларини кучайтириш, ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақавий хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш Ташкилот кун тартибида долзарблигича қолаётганини таъкидладилар.

ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши 2024 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, йиғилиш доирасида Руслан Жақсилиқов ўз ҳамкасблари – Ҳиндистон мудофаа вазири Раджнатх Сингх ва Хитой Халқ-озодлик армияси мудофаа вазири, генерал-полковник Ли Шанфу билан учрашди. Томонлар икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар