ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашди, деб хабар беради Ақорда.

2022 йилнинг 19 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов иштирок этди.

Тадбир давомида ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасидаги вазиятга оид кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда Афғонистондаги вазиятни тезкорлик билан тартибга солиш ШҲТ минтақасида тинчлик ва хавфсизликни сақлашнинг асосий омилларидан бири экани таъкидланди. Томонлар бу давлатнинг мустақил, ҳамжиҳат, демократик, тинч ва терроризм, уруш ва гиёҳвандликдан холи давлат сифатида шаклланишини қўллаб-қувватладилар.

Ғизат Нурдаулетов ҳамкасбларига Қозоғистоннинг ШҲТ фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича позициясини етказди ва мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Ташкилотни янада уйғун ривожлантириш бўйича қатор таклифларни билдирди.

Қозоғистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси – Хавфсизлик Кенгаши котиби Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида БМТ томонидан тасдиқланган Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Марказини ташкил этиш бўйича ташаббусини биргаликда қўллаб-қувватлашнинг алоҳида долзарблигини таъкидлади.

Йиғилиш якунлари бўйича тадбир иштирокчилари тегишли баённомани имзоладилар. ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгаши котибларининг навбатдаги йиғилишини Ҳиндистон Республикасида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, учрашув чоғида Ғизат Нурдаулетов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Покистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик котиби Аамир Ҳасан ва Мўғулистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Жадамбин Энхбаяр билан музокаралар ўтказди. Минтақавий хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Фото: banker.аz

Сўнгги хабарлар