ШҲТ Яқин Шарқ муаммосини дипломатик йўл билан хал қилишга чақирди

None
None
BEIJİŃ. Kazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Яқин Шарқда содир бўлаётган ҳодисалардан ташвишланиб, муаммоларнинг самарали сиёсий-дипломатик ечимларини топишга чақирди. Бу ҳақда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов Эроннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Кешаварз-Зода билан бўлган учрашув пайтида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ташкилот матбуот хизматига ҳавола қилиб.

«Минтақадаги вазиятдан ташвишдамиз, барча томонларни низоларнинг сиёсий-дипломатик ечимларини топишга, шунингдек Яқин шарқ можаросининг баттар ёмонлашишига йўл қўймасликка чақирамиз», - деди ШҲТ Бош котиби.

В. Норов ШҲТ халқаро алоқаларда куч ишлатишга тамомила қаршилигини маълум қилди ва БМТ Уставининг асосий тамойили суверенитет ва ҳудудий ягоналикни ҳурмат қилиш эканлигини таъкидлади.

«ШҲТ БМТ Уставининг мақсад ва тамойилларига содиқ қолиш, барча муаммоларни ўзаро консультациялар орқали хал қилиш, ички ишларга аралашмаслик, ҳудудий ягоналикни ҳурмат қилиш, ҳарбий куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик, бир томонлама ҳарбий устунликдан бош тортиш, тинчлик ва хавфсизликни ҳимоя қилишга йўналтирилган халқаро ҳуқуқларнинг умум эътироф этилган нормалари асосида хал қилиш лозимлигини қатъий таъкидлайди», - деди ШҲТ Бош котиби.


Муаллиф: Руслан Сүлейменов


Сўнгги хабарлар