ШҲТ сайлов бўйича ҳисоботнинг асосий хулосаларини эълон қилди

None
ASTANА. Кazinform – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби ўринбосари Григорий Логвинов Қозоғистондаги сайлов давомида кузатувчилар миссияси томонидан тузилган ҳисоботнинг асосий хулосаларини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Бизнинг миссиямиз Қозоғистон Республикаси Мажилиси ва маслиҳатлари депутатлари сайлови давлат қонунчилиги талаблари ва мамлакат томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларга мувофиқ ўтганини маълум қилади», — деди Григорий Логвинов Пойтахтдаги Халқаро кузатувчиларга кўмаклашиш марказида бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, ташкилот номидан келган миссия миллий қонунчилик меъёрларининг сайловнинг қонунийлигини шубҳа остига қўядиган бузилиш ҳолатларини аниқламади.

«Шунинг учун 19 март куни бўлиб ўтган сайлов демократия тамойилларига мувофиқ ўтганини эълон қиламиз. Биз Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий сайлов комиссиясига ШҲТ кузатувчилари миссияси фаолиятини таъминлашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирдик», — деди Г. Логвинов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар