ШҲТ кузатувчилари Қозоғистоннинг 7 та шаҳрида сайлов жараёнини кузатиб боради

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси вакиллари Қозоғистоннинг 7 та шаҳрида сайлов жараёнини кузатиб боради. Бу ҳақда ШҲТ Бош котиби Владимир Норов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси ҚР ташқи ишлар вазири Бейбит Атамқуловнинг таклифига биноан Нур-Султонга келди. Шу таклиф асосида Навбатдан ташқари президент сайловини кузатиб борувчи ШҲТ кузатувчилар миссияси ташкил қилинди. Кузатув бизнинг ташкилотимизда 2006 йили қабул қилинган тартиб асосида олиб борилади», - деди Владимир Норов.


Унинг айтишича, ШҲТ кузатувчилар миссияси ташкилотга аъзо давлатларнинг 25 нафар вакилларидан иборат.

«Кузатувчиларнинг барчаси - олий даражали сиёсатчилар. Улар Қозоғистондаги кузатув фаолиятини бошлаб юборишди десак муболаға бўлмайди. Бизнинг вакиллар Қозоғистоннинг Нур-Султон, Алмати, Чимкент, Туркистон, Қарағанди, Атырау ва Ўскемен шаҳарларида фаолият олиб бормоқда», - дея таъкидлади у.

Сўнгги хабарлар