ШҲТ Беларусьни ташкилотга киритиш жараёнини бошлади

None
SAMARQAND. Kazinform - Самарадорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва динамикликни кўрсатувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг географик қамровининг кенгайиши ташкилотга эҳтиёж борлигини кўрсатади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида шундай фикр билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«ШҲТ очиқлик тамойилларига қатъий амал қилганлиги сабабли иштирокчи давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлайди ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиради. ШҲТ таркиби кенгайиб бормоқда, шериклик муносабатларимиз ривожланмоқда»

, - деди Ўзбекистон раҳбари.

У Эрон Ислом Республикасининг ШҲТнинг тўлақонли аъзоси сифатидаги мажбуриятлари, Миср Араб Республикаси ва Қатарга мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тўғрисидаги меморандумларни имзолашнинг тарихий аҳамиятини таъкидлади.

«Бундан ташқари, биз Беларусь Республикасига ШҲТнинг тўлақонли аъзоси мақомини, Баҳрайн Қироллиги, Қувайт Давлати, Малдив ороллари Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мянма Иттифоқи Республикасига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиб-таомилларини бошлаш бўйича қарорлар қабул қилмоқдамиз»

, - деди Шавкат Мирзиёев.

«ШҲТнинг географик кўламининг кенгайиши ташкилотимизга эҳтиёж борлигидан яна бир далолатдир, бу самарадорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва динамикликни намоён этади», – деди Ўзбекистон Президенти.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 сентябр кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтмоқда. Самарқанд саммити ташкилот фаолиятида тарихий йиғин бўлади. Ушбу учрашув ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг коронавирус пандемияси бошланганидан кейинги уч йилдаги биринчи учрашуви бўлди.

Мазкур тадбирда илк бор 14 давлат раҳбарлари, шунингдек, 10 та нуфузли халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда. Кун тартибига кўра, ташкилот фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид йирик ҳужжатлар пакетини қабул қилиш режалаштирилган, бу ШҲТ учун янги даврнинг бошланиши бўлади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар