Сеулда сайёҳлик кўргазмасида Қозоғистон энг яхши тадбир учун тақдирланди

None
ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
SEOUL. Kazinform – Қозоғистон Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтган SITF (Seoul International Travel Fair) халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, тадбирга дунёнинг 70 та давлатидан 800 та экспонент ва 120 мингдан ортиқ ташриф буюрувчилар тўпланган. Қозоғистон делегацияси таркибида маҳаллий туроператорлар, авиакомпаниялар ва бошқа бизнес вакиллари иштирок этди. Қозоғистон стенди Алмати вилояти маъмурияти томонидан ташкил этилди.

Ишбилармонлик дастуридан ташқари, стендга ташриф буюрувчилар

эътиборини жалб қилиш учун миллий услубда кийинган актёр ва мусиқачилар таклиф этилди, меҳмонларга миллий таомлар тақдим этилди. Кўргазма ташкилотчилари буни эътибордан четда қолдирмади. Натижада Қозоғистон делегациясининг стенд доирасидаги фаолияти энг яхши деб топилди ва махсус мукофот билан тақдирланди.

«SITF каби йирик кўргазмаларда иштирок этиш Қозоғистонга бошқа мамлакатлардан сайёҳларни жалб қилишда жуда муҳим. Масалан, ўтган йили мамлакатимизга Жанубий Кореядан 16 минг меҳмон келди. Бундай стендлар билан мамлакатимизга ташриф буюрувчилар сонини кўпайтириш, шунингдек, потенциал сайёҳларни Қозоғистон маданияти ва миллий диди билан таништиришни мақсад қилганмиз», - деди ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.



Сўнгги хабарлар