Сеул шаҳрида коронавирус туфайли 42 та мактаб ёпилди

None
None
SEÝL. Yonhap – Kazinform – Пайшанба куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрининг шарқий қисмида жойлашган бешта мактабда янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун дарслар фавқулодда бекор қилинди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига ҳавола қилиб.

Агентлик хабарига кўра, шаҳарнинг Сонгпа округида бир одам вирус юқтирганлиги қайд этилгач, Сонгпа ва унга қўшни Гангдонг округларига яқин жойлашган тўртта бошланғич ва битта ўрта таълим мактаби ёпилган.

Коронавирус юқтирганлиги қайд этилган беморнинг яшаш жойидан бир километр масофада - Сонбук-гу ва Джуннанг округларида, Сеулнинг шимоли-шарқий туманларида жами 42 та мактаб жойлашган. Ўша мактабларнинг ҳаммаси бугундан бошлаб етти кунга ёпилди.

Мамлакат Таълим вазирлиги эҳтиёт чораси сифатида университетларда дарсларни тўрт ҳафта кейинроқ бошлашни таклиф қилмоқда.

Пайшанба куни Жанубий Кореяда яна тўрт нафар одамнинг вирус юқтирганлиги қайд этилди. Жами касаллар сони 23 нафарга етди.


Сўнгги хабарлар