Сербиядаги бокс мусобақасида Қозоғистон 7 та медалга сазовор бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўз ниҳоясига етди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kz сайтига таяниб.

Қозоғистон терма жамоаси «Belgrade Winner» халқаро мусобақасини иккита олтин, иккита кумуш ва учта бронза медал билан якунлади.

Хусусан, 52 кг вазн тоифасида Сакен Бибосинов биринчи «олтин»ни қўлга киритди. Ертуған Зейнуллинов 63 кг вазн тоифасида ғолиб чиқди.

Нурбек Оралбай (81 кг) ва Василий Левит (91 кг) кумуш медалга сазовор бўлишди. Яна учта боксчи: Аблайхон Жусипов (69 кг), Райис Нурқанат (75 кг) ва Нурлан Сапарбай (+91 кг) учта бронза медалга сазовор бўлди.


Сўнгги хабарлар