Сербияда «Қозоқ киноси ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сербияда биринчи маротаба «Қозоғистон киноси ҳафталиги» бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига таяниб.

Ушбу тадбир Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги ва икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллигига бағишланди.

Маросимни Қозоғистон Элчиси Ғабит Сиздиқбеков ва Қозоғистон билан парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Оливера Неделькович очдилар.

Сербия парламенти депутатлари, Ҳукумати вакиллари, дипломатик корпус вакиллари ва Қозоғистоннинг Сербиядаги дўстлар клуби аъзолари фахрий меҳмон сифатида қатнашдилар. Ўз нутқида маҳаллий дипломат мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ва қозоқ халқининг чуқур тарихи ва бой маданияти билан танишишга имкон берадиган бундай тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Элчихона Қозоғистоннинг Маданият ва спорт вазирлиги билан ва Ш.Айманов «Қазақфильм» киностудияси билан биргаликда Бельград аҳолиси ва меҳмонлари учун бой дастур тайёрлади.

Бир ҳафта давомида сербиялик томошабинларга бир қатор бадиий ва анимацион фильмлари намойиш этилади.

Сўнгги хабарлар