Сербия Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «Шағала-М» дронини сотиб олди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – «Қазақстан Ининиринг» миллий компанияси «Шағала-М» учувчисиз учиш аппаратини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Темиржан Абдирахманов Кazinformнинг саволига берган жавобида айтиб ўтди.

«Тўғрисини айтсам, мен ҳарбий фан билан шуғулланадиган барчани бир жойга тўпламоқчиман. Компетенция маркази ташкил этилди. Масалан, олимларимиз ва конструкторларимиз томонидан «Шағала» учувчисиз учиш аппарати яратилди, ҳозир уни янгилаб, «Шағала-М»ни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз. Бу кўп мақсадли разведкачи дрон бўлади. Яқинда биз ўз мутахассисларимизнинг ишланмаларини Сербиялик ҳамкорларга сотдик. Бу янги маҳсулотлар бўйича биринчи экспорт келишувидир», - дейди компания раҳбари.

Миллий компания негизида мудофаа саноати учун зарур бўлган ўнлаб лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

«Ҳозирда биз бир вақтнинг ўзида 70 дан ортиқ ҳарбий ва фуқаролик лойиҳаларини ишлаб чиқмоқдамиз. Ишончим комилки, биз яқин 5 йил ичида бозорга янги маҳсулотларни киритамиз. Янги ривожланиш концепцияси доирасида ишлаб чиқариш ва экспортни диверсификация қилиш режалаштирилган, – дейди Темиржан Абдирахманов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг ҳарбий дронларини ишлаб чиқаришда Қозоғистон ускуналаридан фойдаланилиши маълум қилганди.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар