Сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК Қозоғистонда сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Жорий йилнинг сентябрь ойида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг ўртача ҳарорати меъёрдан 1°C юқори бўлади. Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Павлодар, Қостанай, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон, Алмати вилоятларида - норма атрофида, Шарқий Қозоғистон, Алмати вилоятлари тоғли ҳудудларида эса 1 °С паст бўлиши кутилмоқда.

Синоптикларнинг маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ойнинг биринчи ярмида совуқ бўлиши мумкин, жанубий вилоятларда ойнинг охирида совуқ бўлиши кутилади. Прогнозга кўра, сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида шимолий ҳудудларда -5 даражагача, жанубий вилоятларда эса учинчи ўн кунликда совуқ тушиши кутилади.

Сентябрь ойида ёғингарчилик миқдори август ойига нисбатан кам бўлади. Ёғингарчилик частотаси пасаяди, аммо ёғингарчилик давомийлиги ошади.

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик меъёрда бўлади. Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Ақмола, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг аксарият қисмида, Қостанай вилоятининг шимолида, Алмати вилоятининг жануби-шарқида, Жамбил, Туркистон вилоятларининг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида - меъёрдан кўп, Манғистау, Ақтўбе, Қизилўрда вилоятлари, Қарағанди вилоятининг ғарбида меъёрдан кам ёғиши кутилмоқда.

Кузнинг бошларида Қозоғистонда ёзнинг иссиқ об-ҳавоси сақланиб қолади. 3-6 сентябрь кунлари фаол циклон туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво массаларининг силжиши кутилмоқда, шамол 15-25 м/с гача кучайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Мамлакатнинг шарқида ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Биринчи ўн кунлик ўрталарида ҳарорат пасайиши кутилмоқда. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида Қозоғистоннинг жануби, жануби-шарқида ҳаво ҳарорати кечаси +13 +22 °Сдан +7 +15 °Сгача, кундузи +30 +36 °Сдан +21 +28 °Сгача пасаяди.

Биринчи ўн куннинг охирида Қозоғистоннинг аксарият қисмида яна илиқ бўлади.

«Бир ойлик об-ҳаво прогнози синоптик вазиятга кўра ўзгартирилиши мумкин ва ўн кунлик прогнозлар билан янгиланиб боради», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар