Сентабрдан бошлаб ОТМ ўқитувчиларининг маоши 20-30 фоиз ошади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу ўқув йилида олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг иш ҳақи 20-30 фоизга ошади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов тегишли кўрсатмани 1 сентябрдан бошлаб бажаришни топширди.

«Миллий ишонч кенгаши йиғилишида Президент олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг иш ҳақини ошириш тўғрисида кўрсатма берди. Умуман олганда, вазирлик тасарруфидаги олий ўқув юртлари ўқитувчиларнинг иш ҳақини оширишимиз керак. Ушбу масалани сизлар билан муҳокама қилгандик. Бу хўжа кўрсинга кўтарилган масала эмас. Тегишли мутахассислар бюджетни таҳлил қилдилар ва бундай имконият мавжудлигини таъкидлашмоқда. Шунинг учун мен 1 сентябрдан бошлаб ушбу масалани амалга оширишни топшираман», - деди вазир бўлимнинг онлайн йиғилишида.

Вазир, шунингдек, олий ўқув юртларида грантлар нархини ошириш тўғрисида Ҳукумат қарор қабул қилганини таъкидлади, бу ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга имкон беради.

«Ўтган йили, 2019-2020 ўқув йилида барча ўқув муассасаларида иш ҳақи ўртача 20 фоизга оширилди. 2020-2021 ўқув йилида ўқитувчиларнинг иш ҳақи тахминан 21-32%га ошиши кутилмоқда. Барча олий ўқув юртлар ушбу йўналишда ишламоқда», - деди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг маошини ошириш тўғрисида кўрсатма берган эди.
Сўнгги хабарлар