СЕНСАЦИЯ: Туркистонда қадимий карвонсарой, мактаб ва кулолчилик цехи топилди

None
None
TURKISTAN. ҚазАқпарат - Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудидан тарихий буюмлар топилди. Археологларнинг таъкидлашича, бу дунё учун сенсациявий янгилик, деб хабар беради Казинформ «Азрет Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхонаси-музейига асосланиб.

«Туркистоннинг қадимги шаҳристонидан XVIII-XIX асрларга мансуб карвонсарой, ҳаммом, кулолчилик устахонаси, мактаб ва Жети Ата дарвозасигача магистрал кўча ёнидан хонлар намоз ўқийдиган ибодатхонаси, ҳарбий миноралар ва меҳмонхоналар топилди», - дейилади баёнотда.




Такия дарвозаси ёнида топилган катта карвонсаройда - ҳужжатлар ва қимматбаҳо нарсалар сақланадиган махсус жойлар, қабулхоналар, ҳовли ва омборхоналар, карвончилар яшайдиган хоналар, намозхона ва «мурича» деб номланган бир хонали ҳаммом мавжуд.

Тадқиқотчилар қадимги Туркистондан биринчи мактабни ҳам топдилар. Мактаб ҳовлисининг иккига бўлиниши шундан далолат берадики, ўғил болалар бир томонда, қизлар бошқа томонда ўқишган. Мактабда ҳатто узоқдан келадиган болалар учун ўқиш хоналари ҳам мавжуд бўлган.



Шунингдек, Қозоғистонда биринчи марта кулолчилик устахонаси топилди.

«Катта миқдорда сопол (керамика) буюмлар ишлаб чиқариш жойи топилиши сенсацион янгиликдир. Яссавий мақбараси ҳудудида жойлашган сопол буюмларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган кенг мажмуада, сополни пиширадиган, буюмлар ясаладиган, қуритиладиган ва сақланадиган жойлар ҳам бор», - дейилади музей хабарида.



Археологик қазишмалар Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан «Азрет Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейини ривожлантириш концепциясига мувофиқ олиб борилмоқда. Тадқиқотлар билан Қозоғистон маданият илмий-тадқиқот институти ва «Азрет Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи тарихчилари, олимлари ва археологлари шуғулланишмоқда.









Сўнгги хабарлар