Сенаторлар ТуркПА 9-чи мажлисида иштирок этди

None
None
BAKÝ. Kazinform - Сенат депутатлари Бекмирза Еламанов, Сарсенбай Енсегенов ва Марат Тағимовлар Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Туркий мамлакатлар Парламент Ассамблеясининг 9-чи мажлисида иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform юқори палата матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Тадбир доирасида Ҳуқуқий масалалар ва халқаро алоқалар комиссиясининг ҳамда Ассамблея Кенгашининг мажлислари бўлиб ўтди. Унда ТуркПА устав ҳужжатлари, регламенти, молия қоидалари, кузатувчилар миссиясининг фаолиятини тартибга солиш қоидалари ва бошқа ҳужжатлар муҳокама қилинди.

Ялпи мажлисда ТуркПАнинг 2020 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси, тўртта мунтазам комиссиянинг 2019 йилги иши якунлари кўриб чиқилиб, Ассамблея Бош котибининг ҳисоботи тингланди.

Сўнгги хабарлар