Сенаторлар кичик бизнес солиқларини камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Сенати спикери Маулен Ашимбаев раислигида палата бюросининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар Сенатнинг 24 ноябрга белгиланган мажлиси кун тартибини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform.

Палатанинг бўлажак йиғилишида депутатлар «Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида»ги (Солиқ кодекси) ва мазкур кодекснинг ижросини таъминлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқадилар.

Таклиф этилаётган ўзгартиришлар орасида иш ҳақи фондига юкламани камайтириш ва ягона тўловни жорий этиш тўғрисидаги низом ҳам бор. Хусусан, эндиликда микрофирма ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақи фондидан 34,5 фоиз тўлайди. 2023-2028 йилларда эса 20 фоизлик ягона тўловни ихтиёрий равишда тўлаш, босқичма-босқич 26,3 фоизгача ошириш таклиф қилинмоқда.

Шу билан бирга, Сенат мажлисида «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт ва ер қаъридан фойдаланиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. Мазкур ҳужжат автомобил йўлларида ҳаракатни назорат қилишни автоматлаштириш, денгиз транспорти соҳасидаги халқаро шартномалар нормаларини амалга ошириш, темир йўл ҳодисалари, кема ҳалокатлари ва фуқаро авиациясини тергов қилиш тартибларини такомиллаштиришга ўзгартиришлар киритишни назарда тутади.

Сўнгги хабарлар