Сенатор Бойқўнғир космодромидан баҳорда ракета учирмасликни сўради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сенатнинг ялпи мажлисида депутат Мурат Бахтиёрович баҳорда Бойқўнғир космодромидан ракета учирмасликни сўради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сенатор 80 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Бойқўнғир шаҳри аҳолиси ва сайловчилар билан учрашувда айтилган, кўп йиллардан буён ҳал этилмаган масалаларга эътибор қаратди.

«Биринчидан, ҳар гал ракета учиши биланоқ об-ҳаво ёмонлашади, камида тўрт-беш кун давомида кучли шамол бўлади. Шамол жанубда Жанақорғандан, шимолда Орол денгизидан ошиб Ирғизгача етиб боради. Баҳорнинг нам ойларида иссиқ шамол ўт ва тупроқни қуритиб юборади. Бу чорвачилик ва деҳқончиликка таъсир қиладиган одатий ҳодисага айланган. Шунинг учун сайловчиларимиз биздан баҳорда Бойқўнғирдан ракета учирмасликни сўраяпти», - деди у.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар