Сенатда Қозоғистон ва Финляндия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари Финляндия Парламенти депутатлари, Марказий Осиё мамлакатлари билан парламентлараро дўстлик гуруҳи аъзолари Киммо Килюнен ва Хели Ярвинен билан учрашди, дея хабар беради Kazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.

Халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Мухтар Қул-Мухаммед ўзининг қутлов нутқида Финляндия Қозоғистоннинг Шимолий Европа ва бутун Европа Иттифоқидаги муҳим ҳамкори эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатлар муҳим халқаро масалалар бўйича қарашлари ўхшаш, халқаро ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Бундан ташқари, парламентарий суҳбатдошларига Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган комплекс ва тизимли ислоҳотлар ҳақида гапириб берди.

«Бугунги кунда Парламент фаолиятида амалга оширилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни қонунчилик билан таъминлаш асосий устувор йўналиш ҳисобланади. Ой бошида Сенат депутатлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ҳокимият тармоқлари, шунингдек, марказ ва ҳудудлар ўртасидаги ваколатлар ва мажбуриятлар мутаносиблигини таъминлашга қаратилган бир қатор муҳим конституциявий қонунларни кўриб чиқди ва қабул қилди. Қабул қилинган меъёрлар Мажилис ва маслихатларни шакллантиришнинг аралаш моделини жорий этиш, туманлар ва вилоятлар аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимлари сайловини босқичма-босқич жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратди», — деди сенатор Мухтар Қул-Муҳаммед.

Бундан ташқари, томонлар парламентлараро алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини муҳокама қилди. Финляндия Парламенти вакиллари икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 30 йил давомида Қозоғистон ўзини ишончли сиёсий ва иқтисодий ҳамкор сифатида намоён этганини таъкидлади.

Фото: senate.parlam.kz


Сўнгги хабарлар