Сенат сайловида қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилмади – ҚР МСК

None
ASTANА. Кazinform – 14 январ куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари сайловида қонун бузилиш ҳолатлари кузатилмади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Асилбек Смағулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган сайлов ҳақида қўшимча маълумот бермоқчиман. Яъни, овоз бериш куни ҳудудий сайлов комиссиялари ва сайловчилардан «Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонун талаблари бузилганлиги юзасидан шикоят ва аризалар келиб тушмади», - деди Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Асилбек Смағулов.

МСК раиси Нурлан Абдиров бу галги сайлов адолатли ўтганини англатишини таъкидлади.

«Шу боис, бу овоз бериш ва бошқа сайлов тартиб-таомилларининг сайлов қонунчилиги нормаларига мувофиқлигидан далолатдир», — деди МСК раиси.

Шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси 2023 йил 14 январда бўлиб ўтган Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари сайлови якунларини аниқлаш ва эълон қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар