Семейда замонавий робототехника маркази очилди

None
SEMEY. Kazinform – Семейда замонавий робототехника маркази очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Абай вилояти маъмуриятининг маълумотларига кўра, Семейда робототехника маркази очилди. Замонавий марказнинг тантанали очилишида вилоят раҳбари Нурлан Уранхаев, ҳомийлик қилаётган «Саби» жамғармаси таъсисчилари Асел Тасмағамбетова ва Кенес Рақишевлар иштирок этишди.

Робототехника маркази «Activepanel AP75» сенсорли моноблок, радио бошқариладиган моделларни яратиш учун робот-тўплам, моделларни қуйиш учун «CREATOR Pro» 3Д принтери, роботлар футбол ўйнаш учун майдонлар ва инфрақизил тўплар билан жиҳозланган. Ҳоким болаларни янги технологияларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

«Бундай рақамли марказнинг очилиши вилоят болалари учун жуда муҳим. Чунки робототехника келажакда катта салоҳиятга эга соҳалардан биридир. Биз ишбилармонлар билан болаларнинг янги нарсаларни ўрганишига, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига ёрдам берадиган барча лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», - деди Нурлан Уранхаев.

Марказнинг умумий майдони 75 квадрат метрни ташкил қилади. Лойиҳа қиймати 26,3 миллион тенгени ташкил этди. Барча ўқувчилар робототехникага бепул боришлари мумкин.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар