Семейда йил охиригача 200 та автобус ишлаб чиқарилади

None
None
СЕМЕЙ. Kazinform - Семей автобус йиғиш заводи шу йил охиригача 200 та автобус чиқаришни режалаштирмоқда. Автобуслар Семей, Ўскемен ва Тараз шаҳарларига жўнатилади. Бу хақда Хабар24kz хабар қилди.

Юртимизда ўтган йилдан бери жамоат транспортини модернизация қилишга йўналтирилган янги дастур амалга оширилмоқда.
Автобус йиғиш заводида иш айни қизғин паллага кирган. Бу ерда узунлиги 9 ва 6 метрлик янги техника воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Завод илшаб чиқариш қувватининг ортиши янги иш ўринларини яратиш демакдир. Яқинда янги қисм ишга туширилгач, 30 нафар ишчи қабул қилинган. Сўнгги йилларда 10 га яқин таълим муассасаси билан имзоланган шартнома асосида битирувчи ёшлар ҳам амалиёт ўтамоқда.

Семейлик Илияс Бекзатов ўқишни битириши биланоқ заводга ишга қабул қилинганлардан бири.

«Вазифам - автобус эшикларини йиғиш ва уларни автобусларга ўрнатиш. Шу автобусларнинг ўзимизнинг зақодда ишлаб чиқарилаётганидан хурсандман», - дейди у.

Корхона бош директори Асемхан Досқожановнинг айтишича, завод автобусларни Ғарбий Қозоғистон, Павлодар, Манғистау вилоятларига етказишни режалаштирмоқда.

«Авваллари автобуслар Россиядан, Хитойдан олиб келинарди. Энди ўзимиз чиқармоқдамиз. Эндиликда Ҳукуматнинг «Жамоат транспортини модернизация қилиш» дастури бўйича автобусларни Ғарбий Қозоғистон, Павлодар, Манғистау вилоятларига етказиб берамиз. Буюртма кўпайса, яна 30 нафар ишчи қабул қиламиз. Бундан ташқари, бизнинг автобусларга Россиянинг Алтай ўлкаси ва Новосибирск шаҳри қизиқиш билдирган», - дейди корхона рахбари.

Сўнгги хабарлар