Семейда яна бир кўприк қурилиши бошланади

None
SEMEY. Kazinform – Абай вилояти тўққизта йўл кесишмасида жойлашган бўлиб, Россия ва Хитой билан чегарадош. Бу имкониятдан оқилона фойдаланиш учун йўлларимиз сифатли ва хавфсиз бўлиши керак. Бу ҳақда Президент минтақага ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Мамлакатимиз транспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Бақти орқали Хитойга темир йўл линиясини қуришни режалаштирмоқдамиз. Биз бу темир йўлни қуришимиз керак. Ҳукумат бу масала билан шуғулланади. Вилоятда «қуруқ порт», «логистика парки» қуриш, транспорт йўлагини ривожлантириш зарур. Халқаро аҳамиятга эга автомобил йўли Семей орқали ўтади. Шу боис, биринчи навбатда, шаҳардаги иккита кўприкни таъмирлаш зарур. Жорий йилда бу ерда янги кўприк қурилиши бошланди. Ҳукумат вилоят ҳокимлиги билан биргаликда 3 йил ичида қурилишни якунлаши керак»

, - деди Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шунингдек, вилоят марказидаги осма кўприкда капитал таъмирлаш ишларини олиб боришни топширди.




Фото:t.me/bort_01


Сўнгги хабарлар