Семейда учинчи иссиқлик электр станцияси қурилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Семей шаҳрида ва қайд этилган вилоятнинг бир қанча аҳоли пунктларида янги иссиқлик ва энергия маркази қурилади. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Абай вилоятинининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2023-2027 йилларга комплекс режаси ишлаб чиқилди. Ҳудудларни ривожлантириш режаси 9 та йўналишдан иборат бўлиб, 102 та тадбирни ўз ичига олади. 2023-2027 йилларда вилоятга киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 1,9 трлн тенгени ташкил этади. Улардан 515 млрд тенге республика бюджети, 110 млрд тенге маҳаллий бюджет ва 1,3 трлн тенге хусусий инвестицияларни жалб этиш режалаштирилган»

, - деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Абай вилояти инфратузилмасини ривожлантириш учун 22 млрд тенге ажратиш режалаштирилган.

«Уй-жой коммунал хўжалиги ва инфратузилмасини ривожлантиришда Семей ва бошқа шаҳар ва қишлоқларда учинчи иссиқлик ва электр энергияси маркази қурилади. Бундан ташқари, иссиқлик таъминоти, электр ва сув таъминоти тармоқларини янгилаш режалаштирилган. Бундан ташқари, Семей, Аяғоз, Курчатов шаҳарларида оқова сувларни тозалаш иншоотлари қурилиши режалаштирилган»

, - деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абай вилоятида 14 минг иш ўрни яратилиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар