Семейда отлар сони 15,6 фоизга ошди

None
None
SEMEI. Кazinform - Семейда жорий йилда отлар сони 15,6 фоизга ошди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Бахитжан Байахметов Ахборот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Жорий йилда жами 15 минг 600 гектар майдонга экин экилди. Минерал ўғитларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва янги технологияларни қўллаш барча экинлар ҳосилдорлигини ошириш имконини берди. Хусусан, буғдой – 30 фоиз, мойли экинлар – 16 фоиз, картошка – 20 фоиз, сабзавот – 9 фоиз ва полиз экинлари – 4,5 фоизга ўсди», — деди у.

Гўшт маҳсулотлари 6,2 фоизга, сут 2,9 фоизга, тухум 2,8 баробарга ошди. Қорамоллар сони 8,5 фоизга, қўй ва эчкилар сони 7,4 фоизга, отлар сони 15,6 фоизга ўсди.

– Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган тадбиркорларга 40 та имтиёзли кредитлар ажратилди. Шу тариқа фермерлар 748 бош йирик қорамол, 1370 бош майда мол ва 513 бош от сотиб олдилар», — деди Бахитжан Байахметов.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар