Семейда ноқонуний ишлаётган ўн нафар ўзбекистонлик беш йилга депортация қилинди

None
None
SEMEI. Kazinform - Семейда ноқонуний ишлаётган 10 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шарқий Қозоғистон вилояти полиция департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вилоятда «Мигрант» операциясини ўтказмоқда.

Миграция қонунчилигини бузган 100 дан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бунда ваколатли орган рухсатисиз меҳнат қилаётган чет эл фуқароларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Семей шаҳридаги якка тадбиркорнинг кўп қаватли уйи қурилишида ноқонуний ишлаётган Ўзбекистон Республикасининг 10 нафар фуқароси аниқланди. Ушбу қоидабузарлик учун тадбиркорга 30 БҲМ миқдорида жарима солинган. Хорижликлар эса суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилади», — деди вилоят ПД бошлиғи Сағат Мадиев.

Энди уларнинг Қозоғистон Республикасига кириши 5 йилга ман этилади.

Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Сўнгги хабарлар