Семейда Калгари университетининг филиали очилиши режалаштирилган

None
ASTANA. Кazinform - Қозоғистон ва Канада келаси йили Семейда Калгари университети филиалини очишга келишиб олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Давлат раҳбарининг дунёнинг етакчи университетларини жалб этиш борасидаги топшириқларини бажариб, мақсадли ишладик. Канада таълим тизими, хусусан, олий ўқув муассасалари бўйича дунёда биринчи ўринда туради. МакГилл университети ва Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети ўртасида яхши ҳамкорлик мавжуд. Келгуси йилда Семейда Калгари университети филиалини очиш бўйича келишувга эришилди. Бу жуда жиддий ютуқ. Биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз», — деди Қозоғистоннинг Канададаги элчиси Ақилбек Камалдинов Қозоғистон-Канада ишбилармонлар кенгашининг V юбилей йиғилиши доирасида.

Университет филиалида қандай ихтисосликларни ўрганиш мумкинлигини университетларнинг ўзлари ҳал қилади. Айни пайтда сиёсий қарор қабул қилинган.

Олий таълим муассасаларининг энг муҳим рейтингларидан бири – Center for World University Rankings (CWUR) томонидан тузиладиган жаҳон университетларининг академик рейтингида Калгари университети Канадада 8-ўринни, дунёда эса 190-ўринни эгаллади. Рейтинг дунёдаги 20 000 га яқин таълим муассасалари орасидан энг яхши 2000 та университетни ажратиб кўрсатади.

Жорий йилнинг май ойида Қозоғистондаги барча университетлар орасида фақат Назарбоев университети нуфузли CWUR рейтингига кириб, дунёдаги 19,8 минг университет орасида ТОП-2000да 1765-ўринни эгаллагани хабар қилинган эди.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар