Семейда гўшт консервалари ва чорва озуқаси ишлаб чиқарадиган заводлар қурилмоқда
12 Май 09:51

Семейда гўшт консервалари ва чорва озуқаси ишлаб чиқарадиган заводлар қурилмоқда

SEMEY. Кazinform - Семей шаҳри ҳокими Бақитжан Байахметов янги ишлаб чиқариш объектлари қурилиши билан танишди. Бу ҳақда Кazinform Semeynews.kzга асосланиб хабар беради.

Консерва заводига 200 миллион тенге сармоя киритилишини ҳокимлик маълум қилди. Бугунги кунга қадар ишларнинг 40 фоизи бажарилган. Ускунанинг бир қисми сотиб олинди ва етказиб берилди.

«Бу ерда йилига 600 тонна консерва ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Юздан ортиқ янги иш ўрни очилади. Корхона ёнида қассобхона қурилади. Сармоя миқдори 300 миллион тенгени ташкил қилади. Сўйиш цехининг қуввати - 30 бош қорамол ва 150 бош майда мол суткада. 15 та янги иш ўрни яратилади», - дея тушунтирди ҳокимлик.

Бундан ташқари, шаҳарда чорва озуқаси ишлаб чиқарувчи завод қурилмоқда. Ушбу лойиҳага 400 миллион тенге сармоя киритилади. Эгаси ўз маблағларининг 65 фоизини, яна 35 фоизини - қарз маблағларини инвестиция қилишга тайёр. Тахминий лойиҳа қуввати йилига 10 минг тонна ем ишлаб чиқариш. 30 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2022-2023 йиллар.

Янгиликлар

Архив