Валюталар курси:
    usd/kzt 469.26 eur/kzt 483.06

    rub/kzt 8.04 cny/kzt 69.99
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Семейда ҳарбийлар болалар учун муз шаҳарчасини қурдилар

4 Январь 13:16

SEMEI. Kazinform – «Шарқ» минтақавий қўмондонлик аскарлари болалар учун муз шаҳарчасини барпо этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Семей гарнизони матбуот хизматининг хабар беришича, «Ёшлик» ҳарбий лагери ҳудудида аскарлар муз лабиринтини ва эртак қаҳрамонларининг ҳайкалларини ясашган.

«Муз шаҳарчаси ҳар йили қурилади. Мақсад - болаларга байрамона кайфият бағишлаш. Бу гарнизоннинг ҳарбий қисмларининг шахсий таркиби томонидан амалга оширилди. Шаҳарчани қуришга юз куб метрдан ортиқ қор ва икки юз куб метр сув сарфланди», - дейилади хабарда.

Очилиш маросимида икки мингдан ортиқ болалар иштирок этди. Улар учун байрам дастури, иссиқ чой, исиниш жойлари тайёрланди.



Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули

Новости по теме