Сайлов: МСК 473 нафар хорижий кузатувчини рўйхатга олди

None
ASTANА. Кazinform – Мажилис сайловини яна 473 нафар хорижий кузатувчи кузатиб боради. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси котиби Мухтар Ерман маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Халқаро кузатув институти очилганидан буён 34 та хорижий давлат ва 9 халқаро ташкилотдан 322 нафар иштирокчи расман рўйхатдан ўтган. Айни пайтда Ташқи ишлар вазирлигига 17 та хорижий давлат ва 9 та халқаро ташкилотдан 473 нафар кузатувчини рўйхатдан ўтказиш сўралган. Хусусан, Австрия, Мўғулистон, Россия, Шимолий Македония, ЖАР республикаларидан – 1 нафардан кузатувчи. Шимолий Македония ва Жанубий Африка республикалари элчилари ва Россия Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари шулар жумласидандир», — деди у.

Комиссия котибига кўра, Озарбайжон, Индонезия, Венгрия, Руминия ва Франциядан икки нафардан номзод кўрсатилган. Филиппин, Финляндия ва Япониядан 3 нафардан номзодга аккредитация таклиф қилинди. Германия ва Ўзбекистондан 5 нафардан кузатувчи мавжуд.

«ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссиясидан – 284 нафар, ЕХҲТ миссиясидан – 8 нафар, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясидан – 22 нафар, КХШТ Парламентлараро ассамблеясидан – 1 нафар, ШҲТдан – 16 нафар, ИҲТдан – 3 нафар, Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўртаер денгизи Парламент ассамблеясидан 2 та номзод рўйхатдан ўтиш учун тавсия қилинган», — деди Мухтар Ерман.

Комиссия йиғилишида хорижий кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида расмий қарор қабул қилинди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар