Сайлов: МДҲ кузатувчилари миссияси ўз ишини бошлади

None
ASTANA. Kazinform – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси Қозоғистонда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Мажилис депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатишни бошлади.

Бу ҳақда МДҲ бош котибининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров билан гаплашдим. Бизга сайлов кампаниясининг бориши ҳақида атрофлича маълумот берилди. Қайд этишни истардимки, бу Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент ва президентлик сайловларини кузатувчиларимизнинг 17-чи, МДҲда эса 120-чи миссиясидир», — деди у Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, миссия таркибига МДҲ давлатлари вакилларидан ташқари МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси, МДҲ Парламент Ассамблеяси, Беларус ва Россия парламент ассамблеялари, МДҲ Ижроия қўмитасидан кузатувчилар киритилган.

«МДҲдан кузатувчилар миссияси аъзоларининг умумий сони тахминан 200 кишини ташкил қилиши тахмин қилинмоқда. Бугундан бошлаб Астанада МДҲ кузатувчилари миссияси иш бошлайди», — деди Леонид Анфимов.

МДҲ вакилининг сўзларига кўра, миссия фаолияти давомида сиёсий партияларнинг сайловолди штаблари, депутатликка номзодлар билан бир неча бор учрашувлар ўтказиш, барча даражадаги сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

«Асосий кузатувчилар гуруҳи овоз беришдан 2-3 кун олдин, яъни 16-17 март кунлари Астанага келиши кутилмоқда. Умуман олганда, овоз бериш жараёнини нафақат Астанада, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатамиз», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар