Сайлов куни Туркистон вилоятида рекорд даражада чақалоқлар туғилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида сайлов куни 135 бола дунёга келди. Кун давомида 63 ўғил ва 72 қиз туғилди, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизматига таяниб.

Шу куни одатдагидан икки баравар кўп бола туғилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бу мисли кўрилмаган ва рекорд кўрсаткич эканлигини айтди. Янги туғилган чақалоқлар ва оналар ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Сайлов куни туғилган чақалоқларнинг энг машҳур исмлари орасида – Сайлау, Сайлаугуль, Нурсултан, Қасим-Жомарт бор. Вилоят туғруқхонасида ҳомиладор ва туғруқдаги аёллар эрталаб соат 7.00 дан овоз беришди.

Вилоятдаги барча туғруқхоналарда бўлиб ўтган сайловларда 300 нафардан зиёд аёллар иштирок этди. Умуман олганда, Туркистон вилоятида йилига 100 мингга яқин бола туғилади. Бу республикадаги энг катта кўрсаткич. Ҳудуднинг ўзида кунига тахминан 50-60 чақалоқ туғилади.


Сўнгги хабарлар