Сайлов куни Қозоғистонда 634 нафар чақалоқ дунёга келди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда президентлик сайлови куни 634 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Куни кеча, 20 ноябр – сайлов куни Қозоғистонда 634 нафар чақалоқ дунёга келди.

Улар орасида 6 та эгизак бор.

Жами 328 ўғил ва 306 қиз туғилди.

Эслатиб ўтамиз, сайлов куни Алмати вилоятида 13 нафар чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди.


Сўнгги хабарлар