Сайлов куни Алматида 60 нафар бола дунёга келди

None
ALMATY. Kazinform – Алматида сайлов куни, яъни 20 ноябрда 60 нафар бола дунёга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«19 ноябр соат 00:00 дан 20 ноябр 00:00 га қадар Алмати туғруқхоналарида бир кунда 60 нафар бола дунёга келди. Улардан 26 нафари ўғил болалар, 34 нафари қизлар», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.

Сайлов куни Қозоғистонда жами 634 нафар чақалоқ дунёга келди. Унда 6 та эгизак бор. Жами 328 ўғил ва 306 қиз туғилди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябр куни навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтди. ҚР Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар