Сайлов комиссияси: 12 067 475 та бюллетен тайёрланади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - 2019 йилги 9 июнь куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига 12 067 475 та сайлов бюллетени тайёрланади. Бу ҳақда ҚР Марказий сайлов комиссияси котиби Сабила Мустафина маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг таъкидлашича, «Қозоғистон Республикасидаги сайлов тўғрисидаги» Конституциявий қонуни 37-моддаси 2-бандига биноан, сайлов бюллетенлари 1 фоиз резерви билан сайловчилар умумий сонига тенг миқдорда тайёрланади. Демак, умуман 12 067 475 сайлов бюллетени тайёрланиши лозим.

«Президент сайлови бўйича овоз беришга мўлжалланган бюллетенларнинг шакли ва матнини Марказий сайлов комиссияси белгилайди ҳамда уларнинг тайёрланишини таъминлайди. Президент сайлови бюллетенининг шакли Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 23 августдаги № 11/192 қарорининг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган. Сайлов бюллетенига давлат тилидаги алифбо тартибида фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда рўйҳатга олинган номзодлар киритилади», - дея таъкидлади МСК котиби.

Унинг айтишича, бюллетенларни қалбакилаштиришдан ҳимоялаш даражаси белгиланган. Бюллетенларни вилоятга, республикага бўйсинувчи шаҳарларнинг ҳамда пойтахтнинг сайлов комиссияларига етказиш махсус алоқа орқали амалга оширилади.

«Сайлов бюллетенларини вилоятга, республикага бўйсинувчи шаҳарларнинг ҳамда пойтахтнинг сайлов комиссияларига 6-8 июнь кунлари етказишни таъминлаш лозим», - деди С. Мустафина.

Сўнгги хабарлар