Сайлов-2023: ОАВда 10 000 га яқин тарғибот-ташвиқот материаллари эълон қилинди

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Қанат Исқақов сайловолди ташвиқоти давомида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар натижалари билан таништирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

«Сайловолди ташвиқоти бўйича вазирлигимиз олдига учта вазифа қўйилган. Биринчидан, сиёсий партиялар ва сайловолди танловлари иштирокчиларига тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари учун тенг шароит яратиш. Иккинчидан, ахборотлаштириш ва тушунтириш ишларини кенг миқёсда олиб бориш. Учинчидан, оммавий ахборот воситалари ва онлайн платформалардан фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида вазирлик томонидан ахборот маконида мунтазам мониторинг ўтказилди», — деди Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Қанат Исқақов.

Вазир ўринбосари тақдим этган маълумотларга кўра, 18 февралдан бугунги кунгача ўтказилган мониторинг давомида 576 та республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари, жумладан, 48 та телеканал, 386 та газета ва 142 та интернет ресурс қамраб олинган.

Унга кўра, вазирлик ахборот майдонининг 95-96 фоизини қамраб олган.

«Мониторинг натижаларига кўра, тарғибот-ташвиқот ишлари давомида оммавий ахборот воситаларида сиёсий партиялар ва сайлов штаблари фаолиятига оид 10 мингга яқин материаллар эълон қилинди. Уларнинг 5 мингдан ортиғи телевидениеда, 2500 га яқини босма нашрларда ва 2500 таси интернет ресурсларида», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар