Сайлов - 2022: Ҳар бир номзодга сайловолди ташвиқоти учун 10 миллион тенге ажратилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этувчи ҳар бир номзодга сайловолди ташвиқоти учун тахминан 10 миллион тенге ажратилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси вакили Сабила Мустафина маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сайловолди ташвиқоти учун ҳар бир номзодга тахминан 10 миллион тенге ажратилади. Бу маблағлар ахборот тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларида материаллар чоп этишга сарфланади. Яъни номзод оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот олиб боради. Ундан ташқари, кўрсатилган суммага номзоднинг биноси ва автомобил ижараси ҳам киради», — деди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Сабила Мустафина.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.

«Ҳукумат ва Марказий сайлов комиссияси бу борада аниқ қарор қабул қилмаган. Юқорида қайд этилган сумма тахминан олинади», — дея мухбирнинг саволига жавоб берди МСК аъзоси.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар