Сайлов-2019: Қозоғистонга илк маротаба бразилиялик кузатувчилар келишди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистонда сайлов ташкилий ишлари юқори даражада олиб борилган. Бразилиялик кузатувчилар гуруҳининг рахбари, Бразилия-Қозоғистон парламентлараро дўстлик гуруҳининг раиси Франциско Дасис Родригес ана шундай фикрда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари билан бўлиб ўтган учрашув натижаларига кўра, сайлов ташкилий ишлари жуда яхши олиб борилган деп ҳисоблайман. Барча халқаро кузатувчилар бу ерга сайловни кузатиб бориш мақсадида келишган. Менимча, ушбу кузатувларнинг натижаси ижобий бўлади. 9 июнь, якшанба куни сайлов натижасини сабрсизлик билан кутамиз», - деди у.

Унинг айтишича, Бразилиядан келган кузатувчилар Нур-Султон шаҳрининг Есил туманида жойлашган №4 сайлов участкасидаги сайлов жараёнини кузатиб боради.

«Таъкидлаш жоизки, сизлар томондан таклиф этилган уч нафар бразилиялик кузатувчилар Қозоғистонда илк маротаба сайлов жараёнини кузатиб боришади. Улар бунгача АҚШ ва Венесуэлада бўлиб ўтган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этишган», - деди Ф.Д.Родригес.

Сўнгги хабарлар