Сайлов-2019: 59 нафар хорижий кузатувчи аккредитация қилинди

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - ҚР Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 9 июньда бўлиб ўтадиган Қозоғистон Республикаси Президенти сайловини кузатиб борувчи 59 нафар хорижий кузатувчини аккредитация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Марказий сайлов комиссиси аъзоси Зауреш Баймолдинанинг таъкидлашича, Ташқи ишлар вазирлигидан бирқатор миссияларнинг кузатувчиларидан аккредитация қилишга тавсиялар келиб тушган.

Уларнинг орасида 35 нафар кузатувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссиясининг, бир нафари Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси миссиясининг, 7 нафари Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгаши миссияси таркибига киради.

«Шунингдек, Арманистон, Болгария, Грузия, Малайзия, Молдова, Латвия, Россия Федерациясы ва Туркиянинг марказий сайлов органларидан 16 нафар кузатувчи тавсия этилмоқда. Ҳозирга қадар умуман 59 нафар кузатувчи аккредитация қилишга тавсия этилди. Аккредитация қилишга тавсиялар келиши давом этмоқда», - дейди З. Баймолдина.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчиларини 2019 йил 3 июнь куни 18:00-га қадар аккредитация қилади.

Сўнгги хабарлар