Сайёрамизни қутқариш учун мисли кўрилмаган сармоя керак - ҚР Президенти

None
ASTANA. Kazinform - Бутун дунё аҳолиси об-ҳаво ва атроф-муҳитнинг ўзгариши сабабли таҳдидларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«COVID-19 пандемияси биологик таҳдидларни бошқариш ва камайтириш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади. Биз халқаро ҳамкорлик бўйича махсус институт ёки орган яратиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмай, Биологик қуроллар тўғрисидаги конвенция қоидаларига 50 йил бўлса ҳам амал қилиб келаётганимиздан ташвишланишимиз керак. Шу муносабат билан, аввалроқ таклиф қилинган биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентликни яратиш тўғрисидаги ташаббусимни эслатиб ўтмоқчиман»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси умумий муҳокамасида.

Президент ўз нутқида халқаро хавфсизликка таҳдид билан бир қаторда иқлим ўзгариши муаммоси ҳам кенг кўламли халқаро ҳамкорлик ва мажбуриятларни талаб қилишини таъкидлади.

«Бутун дунё аҳолиси иқлим ва атроф-муҳит ўзгаришлари туфайли юзага келган таҳдидларга дуч келмоқда. Вазиятни яхшилашни истасак, тезда ҳаракат қилишимиз керак. Кўпчилигимиз аллақачон бу йўлда дадил қадамлар ташлаганмиз. Қозоғистон 2060 йилгача мамлакат энергетика соҳасини нефт ва газга қарамликдан тўлиқ углеродсиз иқтисодиётга ўтказиш вазифасини олди»

, — деди Қозоғистон Президенти.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг айтишича, сайёрамизни қутқариш учун мисли кўрилмаган миқдорда сармоя керак.

«Аммо иқлим ўзгаришига қарши кураш ривожланиш ёки модернизация жараёни ҳисобига амалга оширилмаслиги керак. Шу боис бу йилги COP27 иқлим конференциясида Ташкилотга аъзо давлатлар, шунингдек, жаҳон ишбилармон доиралари иқлимни молиялаштириш бўйича ўз мажбуриятларини янада оширишлари керак»

, - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Фото:akorda.kz

Сўнгги хабарлар