Сайёрадаги зўравонлик даражаси энг юқори бўлган шаҳарлар номи эълон қилинди

None
МEXICO. Кazinform - Мексикадаги шаҳар 2022 йилда сайёрада зўравонлик энг юқори бўлган шаҳар деб топилди, деб хабар беради Кazinform Mexico Daily Post нашрига таяниб.

Мексиканинг Колима шаҳри 2022 йилда дунёдаги энг зўравонлик содир бўлган 50 та шаҳар рейтингида ҳар 100 минг аҳолига 181,94 қотиллик билан жамоат хавфсизлиги ва жиноий судлов бўйича фуқаролар кенгаши ҳисоботида биринчи ўринни эгаллади.

Шаҳардаги қотиллик даражаси ушбу ҳисобот 2009 йилда тузилганидан бери учинчи энг юқори кўрсаткичдир. Колима 2021 йилда 196,63 қотиллик билан мексикалик Замора ва 2010 йилда 100 000 аҳолига 229,06 қотиллик билан Сьюдад Хуаресдан ўзиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда дунёдаги энг хавфли 10 та шаҳардан тўққизтаси Мексикалик бўлиб чиқди: Колима, Замора, Сьюдад Обрегон, Закатекас, Тихуана, Селайя, Уруапан, Хуарес ва Акапулько.

Мексика зўравонлик авж олган энг кўп шаҳарларга эга мамлакатдир. Умуман олганда, 300 минг аҳолига эга 50 та шаҳардан 17 таси Мексикада.

Энг хавфли шаҳарлар ўнлигига АҚШнинг Янги Орлеан шаҳри ҳам кирди. Бундан ташқари, Венесуэланинг камида тўртта шаҳри «ишончли маълумотлар йўқлиги сабабли» ҳисоботга киритилмаган.

Таҳлил қилинган жами шаҳарларнинг аксарияти Мексикада, ундан кейин Бразилия, АҚШ, Колумбия, Жанубий Африка ва Гондурас шаҳарлари жойлашган.

2022 йилда Мексикада 30 968 та қотиллик қайд этилган, бу 2021 йилга нисбатан 7,1 фоизга кам, ўшанда 33 308 та жиноят қайд этилган. 2019 йилда мамлакатда 34 690 киши, 2020 йилда эса 34 554 киши ҳалок бўлган.

2022 йил рўйхатидаги 50 та шаҳардан 17 таси Мексикада жойлашган; Бразилияда- 10; АҚШда - 7; Колумбияда - 6; Жанубий Африкада - 4; Гондурасда - 2 та ва Пуэрто-Рико, Гаити, Эквадор ва Ямайкада – 1 тадан.

Ўтмишда Мексика расмийлари томонидан танқид қилинган ҳисобот 300 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлардаги зўравонликларни таҳлил қилади.

Америкада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи WOLA ташкилотига кўра, 2022 йил май ойи ҳолатига Мексикада 100 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган. Бу рақам кундан-кунга ортиб бормоқда. Йўқолганларнинг чорак қисми аёллар ва қизлардир. 100 000 дан 16 000 га яқини вояга етмаганлардир. Биргина 2021 йилнинг ўзида мамлакатда 10 минг киши бедарак йўқолган.

Сўнгги хабарлар