Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Сауль Альварес: Головкин билан учинчи жанг нокаут билан якунланади

27 Июнь 10:42

NUR-SULTAN. Kazinform – Тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони ва «pound-for-pound» рейтингининг собиқ етакчиси мексикалик Сауль Альвареснинг фикрича, қозоғистонлик Геннадий Головкин билан 18 сентябр куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтадиган учинчи жанг нокаут билан якунланади, деб хабар беради Kazinform Sports.kz нашрига таяниб.

«Бизни олдинда яхши жанг кутиб турибди. Головкин ажойиб ва ​​хавфли рақиб. Лекин мен уни нокаутга учратаман, деб ўйлайман, бунга шубҳам йўқ. Мен бунга жуда иштиёқмандман. Рингга қайтадиган кунни интиқлик билан кутяпман. Мен бор кучимни ишга солиб машқ қиляпман. Ушбу жанг фақат ва фақат нокаут билан якунланади, - деди Сауль Альварес журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, «Канело» ва Геннадий Головкин ўртасидаги илк жанг 2017 йилда бўлиб ўтган ва дуранг билан якунланганди. Реванш жанги 2018 йилда бўлиб ўтган ва унда Альварес очколар бўйича ғалаба қозонганди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар