Валюталар курси:
    usd/kzt 424.84 eur/kzt 453.6

    rub/kzt 7.3 cny/kzt 63.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Саудия Арабистонида рекорд даражадаги паст ҳарорат қайд этилди

20 Январь 18:10

NUR-SULTAN. Кazinform - Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази мамлакатда рекорд даражадаги паст ҳароратни қайд этди, дея хабар беради Кazinform Arabia Weatherга таяниб.

Мамлакатдаги охирги ҳаво ҳарорати қиролликнинг шимолий қисмидаги Турайф ҳудудида минус 6 даража совуқ бўлган. Ал-Қурайят ва Арар шимолий ҳудудларида ҳам паст ҳароратлар қайд этилган.

Қайд этилишича, Турайфдаги тунги аёз бошқа шимолий вилоятларда ҳам кучли қор ва озгина ёмғир билан бирга келган. Метеорология марказининг прогнозига кўра, мамлакат шимолида аномал совуқ ҳаво ҳафта охиригача давом этади.

Тез орада қиролликнинг марказий ва шарқий қисмларида кун совиб кетиши кутилмоқда. Энг паст ҳарорат Мадинада 9 даража, Маккада 11 даража ва Ар-Риёдда 16 даражани ташкил қилган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар