Саудия Арабистонида илк бор самолёт тўлиқ аёллардан иборат экипаж билан парвоз қилди
23 Май 08:31

Саудия Арабистонида илк бор самолёт тўлиқ аёллардан иборат экипаж билан парвоз қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси қироллик тарихида биринчи марта аёллардан иборат экипаж билан парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Kazinform «РИА Новости»га таяниб хабар беради

Маълум бўлишича, бу ҳақда компаниянинг Twitterдаги расмий саҳифасида хабар берилган.

«Flyadeal Саудия Арабистони тарихидаги биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан рейсни амалга оширди, уларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари», — дейилади авиакомпания хабарида.

Маълум бўлишича, парвоз сўнгги русумдаги Airbus А320 самолётида Ар-Риёддан Жиддага амалга оширилган.

Таъкидланишича, Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода бўлганидан бошлаб Саудия Арабистонида аёлларнинг жамиятдаги роли ўзгара бошлаган. Аёлларга машина ҳайдашлари, спорт мусобақаларини томоша қилиш учун стадионларга боришлари, армия ва полицияда хизмат қилишларига рухсат берилган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив