Саудия Арабистони ШҲТга «мулоқот бўйича ҳамкор» сифатида қўшилади

None
AR-RIАD. АNADOLY. Кazinform – Саудия Арабистони Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) «мулоқот бўйича ҳамкор» сифатида қўшилиш ниятида, деб хабар беради Кazinform Туркиянинг Аnadoly агентлигига таяниб.

Бу таклиф подшоҳлик ҳукумати томонидан 29 март куни маъқулланган.

«Мулоқот бўйича ҳамкор» мақоми халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш йўлидаги биринчи қадамдир.

ХХР Раиси Си Цзиньпин 2022 йил декабрь ойида Ар-Риёдга ташриф буюрди.

Саудия Арабистони ва Хитой ўртасидаги учрашувда «Стратегик шериклик тўғрисида кенг қамровли битим» имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон эса кузатувчи давлат мақомига эга. Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка ҳамкор давлатлар қаторига киради.

2022 йил 16 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган саммитда Миср, Қатар ва Саудия Арабистони билан мулоқот бўйича ҳамкорлар сифатида меморандум имзоланган эди. Шунингдек, Баҳрайн, Қувайт, Мальдив ороллари, Мьянма ва Бирлашган Араб Амирликларига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини беришга қарор қилинди.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар