Саудия Арабистони коинотга биринчи аёл космонавтни юборди

None
Фото: John Raoux/ The AP
FLORIDA. Кazinform – Саудия Арабистони ўзининг биринчи аёл астронавтини коинотга жўнатди. Райяна Барнави Халқаро космик станцияда (ХКС) бир қатор тажрибалар ўтказади. У билан бирга яна бир саудиялик Али ал-Карни, NASAнинг собиқ астронавти Пегги Уитсон ва пойгачи Жон Шофнер шахсий миссияси доирасида коинотга учишди, дея хабар беради Кazinform Еuronewsга таяниб.

Кўкрак бези саратони бўйича тадқиқотчи Райяна Барнави бир қатор экспериментлар ўтказиш учун биринчи марта ХКСга борадиган икки саудияликдан биридир. Иккинчиси ҳарбий учувчи Али ал-Карни.

Уларга NASAнинг собиқ астронавти Пегги Уитсон ва америкалик пойгачи ва бизнесмен Жон Шофнер Axiom Space хусусий космик компанияси томонидан ташкил этилган тижорат миссиясида қўшилди.

Якшанба оқшомида SpaceX Falcon 9 ракета ташувчиси Флоридадаги Канавералдан Crew Dragonни муваффақиятли учирди.


Сўнгги хабарлар